АсосийЖамият

Самарқандда юк машина 159 диаметрли газ қувурини уриб юборди

Ҳодиса ортидан вилоятдаги 7 та кўча газ таъминотисиз қолди.

'Самарқандда юк машина 159 диаметрли газ қувурини уриб юборди'ning rasmi

Кеча, 14 май куни Самарқанд вилоятида  юк машина 159 диаметрли газ қувурини уриб кетди. Бу ҳақида “Ҳудудгазтаминот ” АЖ маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа соат 20:30 лар атрофида Самарқанд шаҳар "Сартепо" массивида юз берган. Мазкур ҳудуддан ҳаракатланиб келаётган Юк автомашинаси 159 диаметрли газ қувурини уриб кетган.

Ҳодиса ортидан  Саъдий Шерозий, "Гулистон", Ҳофиз Шерозий, Ботир Зокиров,  "Хўжасоат" ,"Янгиқўрғон" ҳамда "Шодлик" маҳаллаларида 15 май куни соат 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Шунингдек маълумотда таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланиши айтилган.

    Бошқа янгиликлар