АсосийЖамият

Пойтахтда рухсатсиз ўрнатилган реклама шитлари, баннерлар ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумот берди.

'Пойтахтда рухсатсиз ўрнатилган реклама шитлари, баннерлар ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда'ning rasmi

Қонунийликни таъминлаш ва пойтахтнинг меъморий яхлитлигини сақлаш мақсадида махсус хизматлар тегишли рухсат ҳужжатлари бўлмаган реклама конструкцияларини олиб ташламоқда. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумот берди.

Билдирилишича, шаҳар инфратузилмаси таҳлили шуни кўрсатадики, рухсатсиз ўрнатилган реклама шитлари, баннерлар ва пешлавҳалар ободонлаштириш қоидаларини бузиб, пойтахт кўчалари ва туманларининг кўринишини бузмоқда.

Шунингдек, пиёдалар йўлаклари ва йўл четларини тўсиб қўйиб, айниқса кам ҳаракатланувчи фуқароларнинг юришини қийинлаштирмоқда ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф туғдириб, йўл белгиларини кўришга халақит бермоқда.

Бундан ташқари, муҳандислик тармоқларига, жумладан суғориш каналларига зарар етказиб, ёмғирли мавсумда ҳудудларнинг сув босишига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бизнес эгалари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ижарачиларга ташқи реклама ва ахборот конструкцияларини жойлаштириш юзасидан мурожаат йўллади.

"Реклама объектларингиз — баннерлар, кўрсаткичлар, конструкцияларни жойлаштириш учун расмий рухсатнома борлигига ишонч ҳосил қилинг.

Жойлаштирилган рекламалар техник талабларга жавоб бериши ва пиёдалар ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракатига тўсқинлик қилмаслигига ишонч ҳосил қилинг.

Қоидабузарлик ҳолатлари аниқланса, жарималар ва қўшимча харажатлардан қочиш учун объектларни ўзингиз бартараф этинг.

Эслатиб ўтамиз: ташқи рекламани жойлаштириш учун ягона қонуний асос Тошкент шаҳри ваколатли органлари томонидан берилган ҳужжатлардир", дейилади ҳокимлик мурожаатида.

Маълумот учун, маслаҳат олиш ёки ариза топшириш учун давлат хизматларининг онлайн сервисларидан фойдаланишингиз ёки қуйидаги 71 210 0433, 71 210 0266 рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада гиёҳванд модда сотаётганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 04.05.2025 22:18

    Фарғонада гиёҳванд модда сотаётганлар қўлга тушди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда мактаб директори ўқувчининг сочини мажбурлаб калга олдирди'ning rasmi

    Жамият 04.05.2025 18:21

    Тошкентда мактаб директори ўқувчининг сочини мажбурлаб калга олдирди

    Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

    'Навоийда аянчли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 04.05.2025 17:09

    Навоийда аянчли ЙТҲ содир бўлди

    ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

    'Қувайтдан Ўзбекистон тарихига оид артефактлар олиб келинади'ning rasmi

    Жамият 04.05.2025 15:44

    Қувайтдан Ўзбекистон тарихига оид артефактлар олиб келинади

    Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.

    'Тошкентда пулли тўхташ жойлари ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият 04.05.2025 14:42

    Тошкентда пулли тўхташ жойлари ишга туширилди

    Пулли тўхташ жойлари соатига 12 минг сўм.

    'Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича хавотир билдирди'ning rasmi

    Жамият 04.05.2025 12:39

    Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича хавотир билдирди

    Ташқи ишлар вазири ўринбосари Б.Усмонов Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси О.Малгинов билан учрашув ўтказди.