АсосийДунё

Покистон Ҳиндистон билан уруш очмоқчилигини маълум қилди

Покистон мудофаа вазирининг билдиришича, мамлакат армиясини кучайтиряпти ҳамда Ҳиндистон томонидан муқаррар ҳарбий босқинни кутмоқда.

'Покистон Ҳиндистон билан уруш очмоқчилигини маълум қилди'ning rasmi

Покистон армиясини кучайтирди ва Ҳиндистон томонидан муқаррар ҳарбий босқинни кутмоқда. Бу ҳақда Покистон мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф Reuters агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз кучларимизни оширдик, чунки Ҳиндистон босқини муқаррар бўлиб қолди. Бундай вазиятда стратегик қарорлар қабул қилиш зарур эди ва улар қабул қилинди",— дейди Асиф.

Шунингдек, вазир Ҳиндистоннинг сўнгги баёнотлари тобора тажовузкор бўлиб бораётганини таъкидлади. У Покистон армияси Ҳиндистондан ҳужум хавфи юқори экани ҳақида ҳукуматни аллақачон огоҳлантирганини айтди. Бироқ Асиф Ҳиндистон босқинининг муқаррарлигини кўрсатувчи аниқ сабабларни очиқлашдан бош тортди.

Вазирнинг таъкидлашича, юқори жанговар шай ҳолатда бўлган Покистон “давлатнинг мавжудлигига таҳдид” юзага келган тақдирда ядро қуролидан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

"Биз Форс кўрфази ва Хитойдаги дўстларимизга вазият ҳақида хабар бердик, шунингдек, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа давлатларни ҳам хабардор қилдик",— дея аниқлик киритди Асиф.

Унинг сўзларига кўра, Форс кўрфазидаги баъзи давлатлар можаронинг ҳар икки томони билан музокараларни аллақачон бошлаган, бироқ мазкур давлатлар номини очиқламаган.

Бунгача Покистон темирйўл вазири Ҳаниф Аббосий ҳам кескин нутқ сўзлаб, Ҳиндистонга “ядровий қасос” билан таҳдид қилганди. У Покистонда 130 та ядро каллаклари мавжудлиги, улар “фақат Ҳиндистон учун мўлжаллангани”ни қайд этган.

Бизнинг ядро қуролимиз хўжакўрсинга эмас. Унинг жойлашуви бутун мамлакат бўйлаб тарқалган ва у дарҳол қўлланишга тайёр. Барча баллистик ракеталар Ҳиндистонга қаратилган, — деган Аббосий 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украинада 11 кишини ўлдирган ўзбекистонлик умрбод қамалди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:04

    'Туркияда бўлган намойиш ортидан 409 киши қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:03

    Туркияда бўлган намойиш ортидан 409 киши қўлга олинди

    Ушланганларнинг кўпчилиги Истанбулдаги акция иштирокчилари бўлган.

    'Кашмир: учта ядровий давлат учун келишмовчиликлар ҳудуди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:17

    Кашмир: учта ядровий давлат учун келишмовчиликлар ҳудуди

    Ҳиндистон, Покистон ва Хитой билан чегарадош мазкур ҳудуд қаттиқ рақобат ва ҳудудий амбициялар маконига айланди.

    'АҚШ ва Украина стратегик сармоя битими имзолади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:26

    АҚШ ва Украина стратегик сармоя битими имзолади

    Зеленский ҳужжатни Олий Радага юборди

    'Исроилда йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 22:00

    Исроилда йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

    Ёнғинни ўчиришда армия жалб қилинган.

    'Туркияда 1 май намойишларида 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 20:57

    Туркияда 1 май намойишларида 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

    Улар орасида ҳуқуқшунос ва адвокатлар ҳам бор.