АсосийЖамият

Пойтахтнинг бир туманида иссиқ сув ўчирилди

Бунга электр тармоқларида юз берган “авария” ҳодисаси сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

'Пойтахтнинг бир туманида иссиқ сув ўчирилди'ning rasmi

Электр тармоқларида юз берган авария ҳодисаси сабабли Мирзо Улуғбек туманидаги "Қорасув" подстанциясидан электр узатиш вақтинча тўхтатилган. Бу иссиқ сув таъминоти узилишига ҳам сабаб бўлган. Бу ҳақда "Veolia Energy Tashkent" компанияси хабар берди. 
 
Қайд этилишича, электр тармоқларида таъминотни тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишларининг тахминий якунланиш вақти — бугун 18:00 гача. Иссиқ сув таъминотининг тикланиш вақти 19:00 дан кейин.
 
Бу хабар қуйидаги манзилларга алоқадор:

  • Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурҳонов, Раззоқ Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли кўчалари, шунингдек 1-, 2-, 3-, 4-, 6-Қорасув мавзелари.

    Бошқа янгиликлар