АсосийСиёсат

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келади

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси 23-24 апрель кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлади.

'Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлади.

Бўлажак музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

    Бошқа янгиликлар