АсосийЖамият

Жарима балларига доир қарор лойиҳаси эълон қилинди

Қарор 2025 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

'Жарима балларига доир қарор лойиҳаси эълон қилинди'ning rasmi

Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолашга оид қарор лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланган.

Унга кўра, ҳайдовчилар томонидан содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар асосида ҳисобланади.

Жарима баллари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими “E-jarimaball” модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади. Ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда “ E-jarimaball ” модули ёки махсус мобиль илова орқали олиши мумкин.

Ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳолати юзасидан эътироз билдирилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ишлар кўриб чиқиш учун судларга юборилганда, жарима баллари судларнинг якуний қарорларига асосан ҳисобланади.

Ўн икки ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида кейинги жарима балларини ҳисоблаш даврида содир этган биринчи йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун биринчи жарима бали ҳисобланмайди. Бунда улар жазодан озод этилмайди.

Ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима бали ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар олти ой давомида мазкур Низом 3-банди иккинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган кодекснинг моддаларда назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этмаган тақдирда, уларнинг умумий жарима балларидан икки жарима балли айириб ташланади.
Бунда ҳайдовчиларнинг жарима баллари умумий миқдори икки жарима баллидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари айириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.

Агар ҳайдовчилар жарима балларининг умумий миқдори икки жарима балидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари айириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.

Ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни “ E-jarimaball ” модули ва махсус мобил илова ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олади.

Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун тўплаган ҳар бир баллари уларга SMS хабар юбориш орқали огоҳлантирилади.

Жарима баллари асосида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг электрон маълумотлар базаси жорий этилади.

Жарима баллари ҳисобланиши белгиланган моддалари ва жарима бал миқдорлари тўғрисидаги жадвал: 

Қарор 2025 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди

    Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан  ўқув машғулотлари ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 22:27

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди

    Унда соҳанинг етук мутахассислари, рассом, дизайнер, аниматор, видеограф, фотограф ва контент яратувчилар иштирок этмоқда.

    'Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 20:21

    Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди

    Президент Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

    'Ўзбекистон Президенти Москвага борди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:41

    Ўзбекистон Президенти Москвага борди

    Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари кутиб олдилар.

    '"Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:34

    "Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатадиган элликбошилар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:19

    Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Андижондаги каналда юз берган техноген ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.