АсосийЖамият

Шахсларни уларнинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин

16 ёшга тўлмаганлар номидан розилик уларнинг ота-онаси томонидан берилади.

'Шахсларни уларнинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин'ning rasmi

Адлия вазирлиги шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида айрим қонунларга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи лойиҳани жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Лойиҳада қайд этилишича, шахсларнинг тасвиридан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи уни амалга ошириш механизмлари билан таъминланмагани сабабли чекланмоқда. Таклиф этилаётган қонунда шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари муҳофазасини кучайтириш мақсадида Фуқаролик, Меҳнат ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.

Жумладан, Фурқаролик кодексини 100-1-модда (тасвирга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш) билан тўлдирилади. Унга кўра, шахсни тасвирга (фототасвир, видеоёзув, у акс этган тасвирий санат объекти ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа ташқи белгилар йиғиндиси) олиш ва ундан фойдаланишга фақат ушбу шахснинг розилиги билан йўл қўйилади. 16 ёшга тўлмаганлар номидан розилик уларнинг ота-онаси (ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан берилади.

Тасвирдан фойдаланишдеганда, уни ошкор қилиш, намойиш қилиш, тарқатиш, сақлаш, ишлов бериш, чоп этиш тушунилади.

Қуйидаги ҳолларда розилик олиш талаб этилмайди:

  • тўй ёки бошқа оммавий тадбирларда умумий жараённи тасвирга олишга;
  • ноқонуний ҳаракатларни тасвирга олишга;
  • хизмат вазифасини бажараётган давлат хизматчиларини тасвирга олишга;
  • тасвир шахс томонидан ҳамма фойдалана оладиган қилинган бўлса;
  • тасвирдаги шахсга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қидирув эълон қилишда;
  • шахснинг ҳақ эвазига туширилган тасвиридан ушбу тасвирни олишдан кўзланган мақсадда фойдаланилганда;
  • хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув тизимлари орқали шахсларни тасвирга олишга (огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши шарт).

Шахсларнинг қисман ёки тўлиқ кийимсиз бўлишини тақозо этадиган жойларда видеокузатув камераларини ўрнатиш ва шахсларни тасвирга олиш тақиқланади.

     

      Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

      Бошқа янгиликлар

      'Бойсунда фуқаро 30 метр пастликка сирпаниб тушиб кетди'ning rasmi

      Жамият Бугун 12:45

      Бойсунда фуқаро 30 метр пастликка сирпаниб тушиб кетди

      ФВВ қутқарувчилари Бойсун туманида фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди.

      'Тошкент вилоятида Nexia-2 ёниб кетди'ning rasmi

      Жамият Бугун 05:48

      Тошкент вилоятида Nexia-2 ёниб кетди

      Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

      'Бугун республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

      Жамият Бугун 03:43

      'Дунё етакчилари Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади'ning rasmi

      Жамият 21.03.2026 15:08

      Дунё етакчилари Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади

      Баҳор фаслининг кириб келиши ва табиатнинг уйғониши билан уйғун равишда нишонланадиган қадимий байрам — Наврўзи олам муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотлар етакчилари, шунингдек, сиёсат ва жамоат арбобларидан самимий табриклар келмоқда.

      'Президент миллий маданий марказлар вакиллари билан мулоқот қилди'ning rasmi

      Жамият 21.03.2026 11:51

      Президент миллий маданий марказлар вакиллари билан мулоқот қилди

      Шавкат Мирзиёев юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари билан мулоқот қилди.

      '“Опен бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди'ning rasmi

      Жамият 21.03.2026 07:10

      “Опен бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

      Овоз бериш натижаларига кўра, 1996 та лойиҳа ғолиб деб топилди.