Миграция агентлиги Германиянинг PersonaFAIRmittlung ташкилоти билан ҳамкорликда автобус ҳайдовчилари учун иш ўринларини таклиф этмоқда. Бу ҳақда агентликнинг Telegram`даги "Хорижда иш" эълонлар канали хабар берди.
Иш ўринлари 300 та бўлиб, қабул қилинган номзодларга 3000 евродан тўланади (солиқлар ушлаб қолингандан сўнг 2000 евро атрофида).
Номзодлар 23−43 ёш оралиғида, B, С ҳайдовчилик гувоҳномасига ва немис тилидан А2 ёки Б1 даража халқаро тил сертификатга эга бўлишлари, судланмаган ва жисмонан соғлом бўлишлари талаб этилади.
Танлаб олинганларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
- виза расмийлаштириш;
- авиачипта;
- аэропортдан иш жойигача трансфер.
Номзодларга Германияга жўнаб кетиш олдидан (виза жараёни бошланганда 1 ой) SBH West ташкилоти кўмагида "Ватанпарвар" марказида касбий немис тили ўқитилади ва қайта тайёрлов курслари ўтказилади.






