АсосийЖамият

Андижонда 4 та машина ЙТҲга учради

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар бор.

'Андижонда 4 та машина ЙТҲга учради'ning rasmi

Ҳодиса 21 февраль куни соат 22:10 ларда Андижон тумани “Минг ўрик” МФЙ ҳудудида юз берган. Асака - Андижон йўналиши бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 ҳайдовчиси оралиқ масофа сақламасдан, ўзи билан бир йўналишда олдинда чорраҳадан ортга қайрилиб олмоқчи бўлган яна бир Nexia-3 орқасидан бориб урилиши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Labo ҳамда “SWM G01” русумли автомашиналар билан тўқнашган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олиб, шаҳар шифохонасига мурожаат қилган шахслар бор.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар