АсосийЖамият

Давлат солиқ қўмитаси 2024 йилда фуқароларга 1 трлн сўмдан ортиқ кешбэк тўлаган

Қайси ҳудудлардаги истеъмолчилар энг кўп кешбэкка эга бўлгани очиқланди.

'Давлат солиқ қўмитаси 2024 йилда фуқароларга 1 трлн сўмдан ортиқ кешбэк тўлаган'ning rasmi

Давлат солиқ қўмитаси 2024 йилда фуқароларга 1 трлн сўмдан ортиқ кешбэк тўлаган. 

Маълум қилинишича, 2024 йилда (4 февраль ҳолатига) истеъмолчиларга 1 млрд чек учун 1 трлндан сўм ортиқ кешбэк тўланган. Шундан 89,2 млрд сўми декабрь ойи учун берилган. 

Тўланган кешбэкларнинг энг катта қисми Тошкент шаҳрига тўғри келиб, 412,2 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

Қолган ўринларда эса: Тошкент вилояти - 107,1 млрд сўм; 

Самарқанд вилояти - 93,2 млрд сўм; 

Фарғона вилояти - 75,6 млрд сўм; 

Андижон вилояти - 52 млрд сўм. 

    Бошқа янгиликлар