АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида қор ёғади

Баъзи жойларда эса вақти-вақти билан ёмғир ёғиб туради.

'Бугун Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида қор ёғади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда бироз қор ёғади.  Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-11° илиқ, шимолда 1-6° илиқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда  ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин.  Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ  бўлади.

    Бошқа янгиликлар