АсосийЖамият

Катта-катта маблағлардан ташқари ўқитувчилардан ватанпарварлик ҳам талаб этилади

Президент акс ҳолда соҳага йўналтираётган шунча маблағ, қурилаётган бино ва иншоотлар, моддий-техник база ҳавога совурилгандек бекорга кетишини қайд этди.

'Катта-катта маблағлардан ташқари ўқитувчилардан ватанпарварлик ҳам талаб этилади'ning rasmi

Бугун таълим ва тарбия соҳасидаги барча ўзгаришлар марказида билимдон, ижодкор, ватанпарвар ва жонкуяр муаллим шахси туриши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Акс ҳолда соҳага йўналтираётган шунча маблағ, қурилаётган бино ва иншоотлар, моддий-техник база ҳавога совурилгандек бекорга кетиши қайд этилди. 

“Биз бунга ҳеч қачон йўл қўймаслигимиз лозим. Давлатнинг, халқнинг пешона тери билан топган бойлиги, биринчи навбатда, ёш авлод тарбияси учун, келажагимиз учун ишлаши шарт”,
 - деди Президент.

Албатта, бундай уйғунликка эришиш осон эмас. Бунинг учун катта-катта маблағлардан ташқари улкан инсоний ресурс, билим ва тажриба, кадрлар салоҳияти, энг муҳими, ўқитувчиларнинг ватанпарварлик фазилатлари талаб этилади.

Айни вақтда, бугунги кунда таълим соҳасида стратегик тафаккур зарур. Бу нима дегани? 

Бу ўн-ўн беш йил олдинни кўриб, таълим масканларини фақат бугунги кун учун эмас, келажак учун ишлайдиган даражага кўтариш дегани. 

Чунки таълимда, маърифатда орқада қолганлар – ҳеч шубҳасиз, тараққиётда ҳам орқада қолади. Бу – тарихда исботланган ҳақиқат. 

“Ҳар бир ўқитувчи ва мураббий, боғча мудираси, мактаб директори маълум маънода стратег бўлиши зарур.

Улар аввало эл-юрт тақдири ва келажагини ҳал қиладиган улуғ мақсадлар йўлида хизмат қилаётганларини чуқур англаб етишлари ва шу асосда ҳаракат қилишлари лозим”,
 - деди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар