АсосийЖамият

Навоийдаги истироҳат боғида 16 ёшли қиз бир нечта йигитлар томонидан зўрланди

Гумонланувчилар орасида терговчи ҳам бўлган

'Навоийдаги истироҳат боғида 16 ёшли қиз бир нечта йигитлар томонидан зўрланди'ning rasmi

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг декабрь ойида Навоий шаҳрида жойлашган музқаймоқ шохобчаси ертўласида бир нечта йигит 2008 йилда туғилган, вояга етмаган қизни навбати билан зўрлаган. Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, жиноят иши доирасида 1 нафар шахс қамоққа олинган.

Ўша вақтда мактаб ўқувчиси бўлган 18 ёшли йигит Навоий шаҳридаги истироҳат боғида ўрнатилган аттракционда эркин ёлланма ишчи бўлиб ишлаган. Йигит қизни аттракцион ёнидаги ертўлага олиб тушган ва у билан ғайритабиий усулда жинсий алоқада бўлган.

Шундан сўнг, ертўлага навбати билан яна учта йигит кириб чиққан. Яна бир йигит қизни тергов давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган манзилга олиб бориб, ўша ерда бир неча кун бирга яшаган ҳамда у билан жинсий алоқада бўлган.

Қайд этилишича, Навоий шаҳар ИИБ терговчиси мазкур ишни тергов қилиш жараёнида, яъни 2024 йилнинг январь ойида Тошкентда малака ошириш ўқув курсида бўлиб турган вақтда, ушбу вояга етмаган қизни Тошкент шаҳрига чақириб, у билан жинсий алоқа қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 128-1-моддаси (Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади'ning rasmi

Жамият 06.05.2025 21:04

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади

Бу ҳақда Президент Фармони қабул қилинди.

''ning rasmi

Жамият 06.05.2025 20:57

'Хитойда меъёрдан 6 соат ортиқ ишлаб келган ходим ўз ишхонасида вафот этди'ning rasmi

Жамият 06.05.2025 18:20

Хитойда меъёрдан 6 соат ортиқ ишлаб келган ходим ўз ишхонасида вафот этди

У 400 нафар ўқувчини бошқарган, ота-оналарнинг сўровларига жавоб қайтарган.

'Ўзбекистонда ноқонуний қудуқ қазиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди'ning rasmi

Жамият 06.05.2025 18:16

Ўзбекистонда ноқонуний қудуқ қазиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Бу ўзгариш қонун эълон қилинганидан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

'Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилмоқда?'ning rasmi

Жамият 06.05.2025 18:06

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилмоқда?

Уч ойда жами 1,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

'Ботир Қодиров яна жаримага тортилди'ning rasmi

Жамият 06.05.2025 16:33

Ботир Қодиров яна жаримага тортилди

Ботир Қодиров устидан тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламагани учун устидан шикоят қилинди.