AsosiyJamiyat

Andijonda Nexia-2 haydovchisi moped va velosipedni urib yubordi

Viloyat IIV vakili holat yuzasidan rasmiy maʼlumot berdi.

'Andijonda Nexia-2 haydovchisi moped va velosipedni urib yubordi'ning rasmi

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 4 сентябрь куни Қўрғонтепа тумани Хон кўча маҳалласи ҳудудидан ўтган D-137 “Тешиктош-Ойим Қўрғонтепа-Ёрқишлоқ” автомобиль йўлининг 48-километрида, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи А.Қ. ўзининг бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомашинасини Қўрғонтепа йўналишида бошқариб келиб, тартибга солинган чорраҳада светофорнинг “қизил” чироғида ҳаракатланиб ўтиб, чорраҳанинг чап томонидан чиқаётган “Мопед” транспорт воситаси билан тўқнашув содир этиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четида ҳаракатланиб келаётган велосипед ҳайдовчисини ҳам уриб юборган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, “Мопед” ҳайдовчиси Ш.А. ҳамда велосипед ҳайдовчиси Б.Н.лар енгил тан жароҳати олишиб,  Қўрғонтепа тумани шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилишган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қоидабузарга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо чораси кўрилиши таъминланади, дейилади хабарда. 

    Boshqa yangiliklar