Маълум қилинишича, вақтинчалик яшаш жойига муҳтож бўлган 11 нафар фуқаро хостелларга жойлаштирилди. Молиявий қийинчиликка дуч келган 13 нафар фуқарога эса Ватанга қайтиш учун давлат ҳисобидан авиачипталар олиб берилди. Шунингдек, виждонсиз иш берувчилар томонидан олиб қўйилган 34 нафар меҳнат муҳожирининг паспортлари қайтарилиб, ўз эгаларига топширилди.
Меҳнат фаолияти давомида тиббий ёрдамга муҳтож бўлган бир нафар фуқаро марказий тиббиёт муассасасига жойлаштирилиб, унинг даволаниш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилди.
Бош консулхона вакиллари вақтинчалик сақлаш муассасаларида сақланаётган 221 нафар Ўзбекистон фуқароси билан видеоконференсия орқали мулоқот ўтказиб, уларнинг муаммоларини ўрганди ва Ўзбекистонга қайтариш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштирди.
Фуқароларни вақтинчалик турар жой билан таъминлаш мақсадида консуллик ҳудудидаги хостеллардан бири билан ҳамкорлик келишуви имзоланди.






