Бу ҳақда 10 май куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фармонда маълум қилинди.
Фармонга кўра, ушбу юксак мукофот унга давлат органлари ва жамоат ташкилотларида кўп йиллик самарали фаолияти, мамлакатда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини тарғиб этишдаги ҳиссаси учун берилган.
Шунингдек, у миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва садоқат руҳида тарбиялаш, умуминсоний қадриятларга ҳурматни ошириш борасидаги фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун муносиб деб топилган.
Мукофот, шу билан бирга, унинг 75 ёшлик таваллуд санаси муносабати билан ҳам берилган.
Ҳозирда Раҳматулла Жабборов Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази раиси сифатида фаолият олиб бормоқда.






