Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 27 апрель куни соат 09:05 атрофида Вобкент туманидаги Имом Бухорий кўчасида содир бўлган.
Қайд этилишича, ЙҲХБ ходими Ё.Мавлонов ўзига тегишли Cobalt автомобилини бошқараётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 2009 йилда туғилган қиз — С.Н.ни уриб юборган.
Оқибатда қиз енгил тан жароҳатлари олган.
Маълум қилинишича, ЙПХ ходими жабрланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида уни шифохонага олиб борган.
Шунингдек, ходим ҳодиса вақтида хизмат вазифасини бажараётгани, ҳушёр ҳолатда бўлгани ҳамда автомобилни бошқариш учун барча зарур ҳужжатларга эга экани билдирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Вобкент тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






