АсосийЖамият

Самарқандда хатнадан кейин икки бола вафот этди

Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

'Самарқандда хатнадан кейин икки бола вафот этди'ning rasmi

Маълум қилинишича, болалар туман тиббиёт бирлашмасига соғлом ҳолда олиб келинган ва шу ерда суннат қилинган. Бироқ тергов маълумотларига кўра, тиббий муолажа жараёнида белгиланган тартиблар қўпол равишда бузилган бўлиши мумкин.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан икки ҳолат юзасидан текширув ўтказилган. Тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида юзлаштириш, эксгумация ва бошқа процессуал ҳаракатлар белгиланган.

Шу асосда 2026 йил 2 май куни Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми — касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Қайд этилишича, 5 ёшли Элхон Турсунов 22 март куни хатна қилинган. Ота-онасининг айтишича, орадан бир кун ўтиб боланинг аҳволи оғирлашган ва кесилган жойдан қон кетиши кузатилган.

Бола шифохонага олиб борилганида, уни операция қилган жарроҳ ишда бўлмагани учун бошқа шифокор кўрик ўтказган ва аҳволини хавфсиз деб баҳолаган. Бироқ боланинг иссиғи кўтарилиб, аҳволи тобора оғирлашиб борган.

Ота-онанинг сўзларига кўра, кейинчалик уйга чақирилган жарроҳ ҳам боланинг ҳолатига жиддий эътибор қаратмаган. Шундан сўнг бола яна шифохонага, жонлантириш бўлимига олиб кетилган ва кўп ўтмай вафот этган.

Орадан кўп ўтмай, 3 апрель куни шу тиббиёт муассасасида 2 ёшли Ҳамиджон Тўхтаев ҳам хатна қилинганидан кейин аҳволи ёмонлашган.

Боланинг онасига кўра, амалиётдан кейин унда аллергик ҳолатлар ва юқори ҳарорат кузатилган. Иссиғи бир неча кун тушмаган, бола овқат емай қўйган. Шифокорлар эса буни “табиий ҳолат” деб баҳолаган.

8 апрель куни эса бола шифохонада вафот этган.

Навбатчи шифокорнинг маълум қилишича, хатна амалиётидан олдин ҳар бир бола тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилиши шарт. Агар таҳлиллар қониқарсиз чиқса, муолажа қолдирилиши керак. Аммо ҳар икки бола ҳам амалиётдан аввал тегишли текширувлардан ўтказилмагани айтилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода ЙПХ ходими Cobalt’да пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:57

    Бухорода ЙПХ ходими Cobalt’да пиёдани уриб юборди

    Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

    'Президент армияни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича топшириқлар берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:08

    Президент армияни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича топшириқлар берди

    Президент армияни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича топшириқлар берди

    'Янги агентлик ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:45

    Янги агентлик ташкил этилди

    Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

    'Андижонда давлат мулки, электр ва ер билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:23

    Андижонда давлат мулки, электр ва ер билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди

    Андижон вилоятида давлат мулки, электр энергияси ҳамда ер ажратиш билан боғлиқ бир нечта коррупцион ҳолатларга чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

    'Ўзбекистонда уч ойда қарийб 200 минг чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:51

    Ўзбекистонда уч ойда қарийб 200 минг чақалоқ туғилди

    Тошкент вилоятида 14 минг 923 та, Тошкент шаҳрида эса 14 минг 40 та туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.

    'Солиқ қўмитаси блогерларни “соя”дан чиқармоқчи: 110 нафар фаол вакил ўрганилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:32

    Солиқ қўмитаси блогерларни “соя”дан чиқармоқчи: 110 нафар фаол вакил ўрганилди

    3 миллиондан ортиқ обуначига эга 6 нафар топ-блогер фаолияти алоҳида таҳлил қилинган.