2026 йилнинг январь-март ойлари давомида Ўзбекистонда 191 минг 86 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, туғилган чақалоқларнинг 98,5 минг нафари ўғил болаларни ташкил этган. Бу умумий кўрсаткичнинг 51,5 фоизига тенг. Қиз болалар сони эса 92,6 минг нафар бўлиб, жами туғилишларнинг 48,5 фоизини ташкил қилган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилган — 23 минг 120 та. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 21 минг 563 та ва Қашқадарё вилояти — 21 минг 292 та кўрсаткич билан жойлашган.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятида 18 минг 468 та, Андижон вилоятида 16 минг 849 та, Наманган вилоятида 16 минг 157 та чақалоқ дунёга келган.
Тошкент вилоятида 14 минг 923 та, Тошкент шаҳрида эса 14 минг 40 та туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.
Қолган ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлар қуйидагича:
— Хоразм вилояти — 9 минг 183 та;
— Бухоро вилояти — 8 минг 741 та;
— Жиззах вилояти — 8 минг 616 та;
— Қорақалпоғистон Республикаси — 8 минг 80 та;
— Навоий вилояти — 5 минг 241 та;
— Сирдарё вилояти — 4 минг 813 та.






