Бугун, 5 май куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 11:13 да Самарқанд шаҳридаги Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган АЁҚШда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқон шаҳрида жойлашган хўжалик моллари дўконида ҳам ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.






