АсосийЖамият

Жанубий Кореяда робот буддавий роҳибга айлантирилди

Унга “Габи” номи берилди ва яқин орада ибодатхонада “фахрий роҳиб” сифатида хизмат бошлаши айтилмоқда.

'Жанубий Кореяда робот буддавий роҳибга айлантирилди'ning rasmi

Маросим Жоге орденида бўлиб ўтди. Тадбир давомида инсон-роҳиб роботдан: “Муқаддас таълимотга ўзингни бағишлашга тайёрмисан?» дея сўраган. Робот эса: “Ҳа, мен унга ўзимни бағишлашга тайёрман”, деб жавоб берган.

Шундан кейин руҳоний устоз робот учун махсус мослаштирилган бешта буддавий қоидани тушунтирган. Улар орасида ҳаётни ҳурмат қилиш ва зарар етказмаслик, бошқа роботларни бузмаслик, инсонларга қулоқ солиш ва уларга қарши чиқмаслик, сўзда ҳам, ҳаракатда ҳам алдамаслик, энергияни тежаш ҳамда ортиқча қувват олмаслик каби тамойиллар борлиги айтилган. Сўнг роботга буддавийча «Габи» номи берилган.

Агентлик маълумотига кўра, Габи оддий диндорлар учун мўлжалланган қасамёдни қабул қилган. Бироқ у яқин орада ибодатхонада “фахрий роҳиб” сифатида хизмат қила бошлайди.

Жоге орденининг маданият масалалари бўйича масъул роҳиби Сон Воннинг айтишича, улар талаффузи осон, бироз эски услубдаги ва Будданинг меҳр-шафқатини дунёга ёйишга ёрдам берадиган исм танлашни истаган.

Унинг фикрича, робот учун ишлаб чиқилган ушбу беш тамойил келажакда одамлар ва машиналарнинг тинч-тотув яшаши учун асос бўлиши мумкин.

Маросим давомида робот «қўллари»ни олдида бирлаштириб турган, роҳибларга таъзим қилган ва улардан тасбеҳ қабул қилиб олган. Одатда роҳибликка қабул қилинаётган инсон қўлларини ладон тутуни ёнида бироз куйдириш маросими ўтказилади. Аммо роботга бунинг ўрнига махсус стикер ёпиштирилган. Габи шунингдек роҳиблар кийимини ҳам кийган эди.

Режаларга кўра, у яна учта робот билан биргаликда Будда таваллуди муносабати билан ўтказиладиган лотос чироқлари фестивалида иштирок этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги агентлик ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:45

    Янги агентлик ташкил этилди

    Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

    'Андижонда давлат мулки, электр ва ер билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:23

    Андижонда давлат мулки, электр ва ер билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди

    Андижон вилоятида давлат мулки, электр энергияси ҳамда ер ажратиш билан боғлиқ бир нечта коррупцион ҳолатларга чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

    'Ўзбекистонда уч ойда қарийб 200 минг чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:51

    Ўзбекистонда уч ойда қарийб 200 минг чақалоқ туғилди

    Тошкент вилоятида 14 минг 923 та, Тошкент шаҳрида эса 14 минг 40 та туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.

    'Солиқ қўмитаси блогерларни “соя”дан чиқармоқчи: 110 нафар фаол вакил ўрганилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:32

    Солиқ қўмитаси блогерларни “соя”дан чиқармоқчи: 110 нафар фаол вакил ўрганилди

    3 миллиондан ортиқ обуначига эга 6 нафар топ-блогер фаолияти алоҳида таҳлил қилинган.

    'Самарқандда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият 06.05.2026 14:50

    Самарқандда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди

    Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси хабар берди.