АсосийДунё

Ўзбекистон ёшлари "Келажак муҳандислари" халқаро фестивали ғолибига айланди

28-30 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 1 сентябрь куни ШҲТнинг Тяньцзинь саммитида илгари сурган ташаббуси билан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва бошқа мамлакатлардан 14 мингга яқин ёш дастурчиларни бирлаштирган "Келажак муҳандислари" халқаро фестивали бўлиб ўтди.

'Ўзбекистон ёшлари "Келажак муҳандислари" халқаро фестивали ғолибига айланди'ning rasmi

Фестиваль доирасида авиация, агротехнологиялар, машинасозлик, робототехника, "яшил" энергетика, архитектура ва тиббиёт муҳандислиги каби 9 та замонавий муҳандислик йўналиши бўйича кўргазма, олимпиада ва танловлар ўтказилди. Якунда "Келажак муҳандислари" илмий консорциуми ташкил этилгани эълон қилинди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилди. Тадбирда таълим, фан ва инновациялар вазирликлари раҳбарлари, ШҲТга аъзо давлатлар университетлари ректорлари, ШҲТ Котибияти, БМТ ва Бутунжаҳон муҳандислик ташкилотлари федерацияси вакиллари иштирок этди.

Мазкур халқаро танловда Ўзбекистон талабалари ҳам ўз салоҳиятини муносиб тарзда намоён этди. Хусусан, 9 турдаги муҳандислик йўналиши бўйича ўтказилган халқаро танловда Олмалиқ давлат техника институти талабалари 3 та совринли ўринга сазовор бўлди.

“ASTRYX” жамоаси First Tech Challenge “China Championship 2026” халқаро турнирига йўлланмани қўлга киритди. “Инженер металлург” жамоаси “Механизмлар эстафетаси” мусобақасида совриндор бўлиш орқали  билимга чанқоқлик, янгиликка интилиш ва жамоавий ишончни  исботлади. Робототехника йўналишида ОДТИ талабалари “Гумонойд роботлар” мусобақасида 3-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон терма жамоаси қабул қилиндилар.

Катта кўламдаги трансформация жараёнлари олиб борилаётган Олмалиқ давлат техника институти талабаларининг бу ютуқлари — шунчаки натижа эмас. Бу меҳнат, ўқиш ва изланиш, ҳақиқий муҳандислик тафаккурининг ёрқин намунасидир. Бу ютуқлар — фақатгина бошланиши. Илмга ишонган, меҳнат ва ақл-заковат майдонида тобланаётган ёшлар келажак яратувчиларидир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мужтабо Хоманаий: Эрон Ҳормуз бўғозини назорат қилишда давом этади'ning rasmi

    Дунё 30.04.2026 13:57

    Мужтабо Хоманаий: Эрон Ҳормуз бўғозини назорат қилишда давом этади

    Эрон Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий мамлакат Форс кўрфази минтақасидаги стратегик назоратни сақлаб қолиш ниятида эканини билдирди.

    'Пентагон Трампга Эрон билан уруш ҳақида ёлғон маълумот бермоқда'ning rasmi

    Дунё 30.04.2026 06:22

    Пентагон Трампга Эрон билан уруш ҳақида ёлғон маълумот бермоқда

    АҚШ вице-президенти Пентагон маълумотларига шубҳа билдириб, мамлакатда қурол-яроғ захираси камайиб бораётганидан хавотирда.

    'Афғонистон шимолида янги нефть қудуқлари ишга туширилди'ning rasmi

    Дунё 30.04.2026 06:16

    Афғонистон шимолида янги нефть қудуқлари ишга туширилди

    Толибоннинг Маъданлар ва нефть вазирлиги маълумотига кўра, мазкур қудуқлардан нефть қазиб олиш ишлари расман бошланган.

    'Трамп Нетаньяхуга Ливан бўйича “аниқ зарбалар”ни тавсия қилди'ning rasmi

    Дунё 30.04.2026 04:38

    Трамп Нетаньяхуга Ливан бўйича “аниқ зарбалар”ни тавсия қилди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни Ливандаги амалиётларда эҳтиёткорликка чақирди.

    'Трамп ва Путин телефонда мулоқот қилди'ning rasmi

    Дунё 30.04.2026 04:07

    Трамп ва Путин телефонда мулоқот қилди

    Мулоқот бир ярим соатдан ортиқ давом этган.

    'Эрон АҚШга “қулаш ҳолатида” эканини маълум қилди — Трамп'ning rasmi

    Дунё 29.04.2026 08:33

    Эрон АҚШга “қулаш ҳолатида” эканини маълум қилди — Трамп

    АҚШ президенти Теҳрон Ҳормуз бўғози бўйича мурожаат қилганини маълум қилди.