Айни пайтда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Амир Темур ва Темурийлар цивилизациясининг жаҳон тарихи ва маданиятида тутган ўрни ва аҳамияти” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.


Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда Амир Темур мероси ҳамда Шарқ Ренессанси цивилизациясининг жаҳон тарихидаги ўрни муҳокама қилинмоқда.

Йиғинда 20 дан ортиқ мамлакатдан юзлаб олимлар ва экспертлар қатнашяпти.






