АсосийЖамият

Энди маҳаллаларда профилактика кучайтирилади

Инспекторлар эсa ортиқча вазифалардан озод қилинади ва рақамли бошқарув механизмлари жорий этилади.

'Энди маҳаллаларда профилактика кучайтирилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Унда Ички ишлар вазирлигидаги Жамоат хавфсизлиги департаменти фаолиятини замонавий бошқарув ва рақамли назорат асосида қайта ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Таклифларга кўра, профилактика инспекторлари ортиқча вазифалардан озод қилиниб, уларнинг асосий эътибори маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилади. “Менинг инспекторим” электрон тизими жорий этилиб, суд-тиббий муассасалар билан маълумот алмашуви рақамлаштирилади ҳамда инспекторлар онлайн ўқитилади.

Шунингдек, инспекторларга айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколатини бериш, маъмурий огоҳлантириш тизимини йўлга қўйиш ва профилактика бўйича ягона ахборот базасини яратиш режалаштирилмоқда. Президент мутасаддиларга жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва фуқаролар мурожаатларига тезкор жавоб бериш бўйича аниқ ечимлар ишлаб чиқиш топшириғини берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қарши тумани етакчи инспектори 2 минг доллар олган вақтида ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:19

    Қарши тумани етакчи инспектори 2 минг доллар олган вақтида ушланди

    Қашқадарёда ер майдонларининг ноқонуний сотилишига оид ҳолатлар фош этилди.

    'Чегарада 2258 дона ноқонуний оздирувчи қаҳва тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:44

    Чегарада 2258 дона ноқонуний оздирувчи қаҳва тўхтатилди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

    'Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 млрд сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:24

    Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 млрд сўм ажратилади

    Мазкур маблағ шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

    'Афғон уруши қурбонларининг яқинлари учун янги имтиёзлар белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:01

    Афғон уруши қурбонларининг яқинлари учун янги имтиёзлар белгиланди

    Президентнинг тегишли фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартириш киритилиб, ҳалок бўлганларнинг ота-оналари ва бева хотинлари учун компенсация тўлови жорий этилди.

    'Чегара ҳудудида йирик миқдордаги наркотик моддалар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:06

    Чегара ҳудудида йирик миқдордаги наркотик моддалар ушланди

    Наркотик моддалар эгаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

    'Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият 17.04.2026 14:32

    Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида халқаро шахмат майдонида тарихий натижа қайд этган Жавоҳир Синдоровни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.