АсосийЖамият

Тошкентда 556 минг долларлик крипто айланмасига алоқадор йигит ушланди

Тошкент шаҳрида катта миқдорда ноқонуний криптоактивлар айланмасини амалга оширган ёш фуқаро қўлга олинди.

'Тошкентда 556 минг долларлик крипто айланмасига алоқадор йигит ушланди'ning rasmi

Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 2004 йилда туғилган йигит 6,7 миллиард сўмлик (556 минг доллардан ортиқ) крипто маблағларни P2P операциялари орқали айлантиргани аниқланди.

Текширув чоғида унинг смартфонидаги иловалар ва аккаунтлар орқали ноқонуний кирим-чиқим операциялари амалга оширилгани маълум бўлган.

Гумонланувчи HTX ва Bitget платформаларида фаолият юритганини тан олиб, бу ишлар ноқонуний эканини билмаганини айтган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ишлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:10

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Ўзбекистон Яқин Шарқдаги сулҳни олқишлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:45

    Ўзбекистон Яқин Шарқдаги сулҳни олқишлади

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги минтақада ўт очиш тўхтатилганини ижобий баҳолади.

    'Андижонда Cobalt икки болани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:22

    Андижонда Cobalt икки болани уриб юборди

    Ҳодиса видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.

    'Эрон сулҳга Хитой босими ортидан рози бўлдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:46

    Эрон сулҳга Хитой босими ортидан рози бўлдими?

    Эроннинг АҚШ билан икки ҳафталик ўт очишни тўхтатишга розилиги ортида ташқи босимлар тургани айтилмоқда.

    '2 млрд сўмлик ҚҚС “қайтариш” схемаси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:16

    2 млрд сўмлик ҚҚС “қайтариш” схемаси фош этилди

    Гумонланувчилар 340 млн сўмни олаётганда қўлга тушди.

    'Саида Мирзиёева Марко Рубио билан кўришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:56

    Саида Мирзиёева Марко Рубио билан кўришди

    Улар кеча, 7 апрель куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган бизнес-нонушта форматида учрашган.