Чирчиқда қалбаки ҳужжатлар орқали бюджетдан пул ундиришга уриниш барбод бўлди. Гумонланувчилар 340 млн сўмни олаётганда қўлга тушди.
Тергов маълумотига кўра, гуруҳ сохта электрон шартнома ва ҳисоб-фактуралар орқали гўёки миллиардлаб сўмлик ишлар бажарилганини “кўрсатиб”, 2 млрд сўм ҚҚСни қайтариб олган.
Пулни бўлиш жараёнида улар ушланди.
Тўрт нафар шахсга нисбатан жиноят иши очилди, иш доирасида бошқа алоқадорлар ҳам текширилмоқда.






