АсосийЖамият

Вячеслав Голишев – мамлакатнинг фидойи иқтисодчиси ва давлат арбоби вафот этди

Давлат ва жамоат арбоби Вячеслав Аркадевич Голишев 7 апрель куни 75 ёшида оламдан ўтди.

'Вячеслав Голишев – мамлакатнинг фидойи иқтисодчиси ва давлат арбоби вафот этди'ning rasmi

У мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва янги авлод иқтисодчиларини тайёрлашда катта хизмат қилган.

Вячеслав Голишев 1951 йил 4 майда Россия Федерациясининг Омск шаҳрида туғилган. 1972 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тугатиб, иқтисодчи мутахассислигини олган, 1980 йилда М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Меҳнат фаолиятини матбаа соҳасида бошлаган, кейинчалик Тошкент халқ хўжалиги институти, Давлат режа қўмитаси ва республика партия ҳамда давлат органларида турли лавозимларда ишлаган. 1992-1995 йилларда Президент ҳузуридаги Жаҳон муаммолари институти директори ўринбосари, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

2005-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт вазири, иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари лавозимларида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий сиёсатига раҳбарлик қилган. Шу билан бирга Президентнинг давлат маслаҳатчиси сифатида кўп йиллар ишлаган, давлат дастурлари ва концептуал ҳужжатларни ишлаб чиқишда фаол қатнашган.

Бир неча марта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати бўлган, қонунчилик ва парламентаризм ривожига ҳисса қўшган. Шунингдек, янги авлод иқтисодчи кадрларини тайёрлашга катта эътибор берган.

Вячеслав Голишев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” фахрий унвони ва “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. Мамлакатимизнинг фидойи ходими, олим ва ёшлар учун меҳрибон устози сифатидаги хотираси қалбларда абадий сақланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда P2P пул ўтказмалари назоратга олинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:12

    Ўзбекистонда P2P пул ўтказмалари назоратга олинади

    Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш доирасида P2P операциялар мониторинг қилиниши белгиланди.

    '“Бешқўрғон” бозори ёнғиндан сўнг ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    “Бешқўрғон” бозори ёнғиндан сўнг ёпилди

    Эслатиб ўтамиз, Darakchi.uz мухбири айнан ёнғин содир бўлган ҳудудга бориб махсус репортаж тайёрлагади.

    'Президент спортдаги камчиликларни очиқ айтди: натижа бор, тизим оқсаяпти'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:14

    Президент спортдаги камчиликларни очиқ айтди: натижа бор, тизим оқсаяпти

    Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселекторда спорт соҳасидаги ютуқлар билан бирга жиддий камчиликлар ҳам танқид қилинди.

    'Қўриқлаш ходимларига янги ваколатлар берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:53

    Қўриқлаш ходимларига янги ваколатлар берилади

    Эндиликда улар чекиш, ноқонуний ов ва дарахт кесиш ҳолатлари бўйича чора кўриши мумкин.

    'Мирзиёев Матвиенкони табриклаб, Россия билан ҳамкорликни муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Мирзиёев Матвиенкони табриклаб, Россия билан ҳамкорликни муҳокама қилди

    Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Тошкентда бир кунда икки автобус ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:09

    Тошкентда бир кунда икки автобус ёниб кетди

    Тошкент шаҳрида 6 апрель куни иккита Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди.