Сенат айрим экологик ва маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколатини ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаментига беришни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Эндиликда улар чекиш, ноқонуний ов ва дарахт кесиш ҳолатлари бўйича чора кўриши мумкин.
Қонунга кўра, жамоат жойларида тамаки истеъмоли ва экологик қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколати қўриқлаш ходимларига ўтказилади. Шунингдек, техник қўриқлаш воситаларига рухсат бериш функцияси Ички ишлар вазирлигига берилади.
Сенаторлар ушбу ўзгаришлар жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва тартиб-интизомни кучайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.






