АсосийЖамият

Ўзбекистонда P2P пул ўтказмалари назоратга олинади

Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш доирасида P2P операциялар мониторинг қилиниши белгиланди.

'Ўзбекистонда P2P пул ўтказмалари назоратга олинади'ning rasmi

Бу орқали яширин иқтисодиётни қисқартириш ва бюджет тушумларини ошириш кўзда тутилмоқда.

6 апрель куни Президентга тақдим этилган ҳисоботда солиқ тизимида рақамли назоратни кучайтириш, сунъий интеллект асосида “ақлли” мониторинг жорий этиш режалаштирилгани маълум қилинди.

Жумладан, савдо, хизмат кўрсатиш, қурилиш ва умумий овқатланиш соҳаларида P2P операцияларни кузатиш орқали қўшимча тушумлар аниқланади.

Шу билан бирга, бозорлар ва савдо мажмуаларини тўлиқ рақамлаштириш, товар айланмасини шаффофлаштириш ва норасмий бандликни қисқартириш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Янги тизим орқали солиқ тушумларини ошириш, текширувларни камайтириш ва тадбиркорлар учун қулай солиқ муҳитини яратиш мақсад қилинмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Вячеслав Голишев – мамлакатнинг фидойи иқтисодчиси ва давлат арбоби вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:07

    Вячеслав Голишев – мамлакатнинг фидойи иқтисодчиси ва давлат арбоби вафот этди

    Давлат ва жамоат арбоби Вячеслав Аркадевич Голишев 7 апрель куни 75 ёшида оламдан ўтди.

    '“Бешқўрғон” бозори ёнғиндан сўнг ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    “Бешқўрғон” бозори ёнғиндан сўнг ёпилди

    Эслатиб ўтамиз, Darakchi.uz мухбири айнан ёнғин содир бўлган ҳудудга бориб махсус репортаж тайёрлагади.

    'Президент спортдаги камчиликларни очиқ айтди: натижа бор, тизим оқсаяпти'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:14

    Президент спортдаги камчиликларни очиқ айтди: натижа бор, тизим оқсаяпти

    Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселекторда спорт соҳасидаги ютуқлар билан бирга жиддий камчиликлар ҳам танқид қилинди.

    'Қўриқлаш ходимларига янги ваколатлар берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:53

    Қўриқлаш ходимларига янги ваколатлар берилади

    Эндиликда улар чекиш, ноқонуний ов ва дарахт кесиш ҳолатлари бўйича чора кўриши мумкин.

    'Мирзиёев Матвиенкони табриклаб, Россия билан ҳамкорликни муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Мирзиёев Матвиенкони табриклаб, Россия билан ҳамкорликни муҳокама қилди

    Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Тошкентда бир кунда икки автобус ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:09

    Тошкентда бир кунда икки автобус ёниб кетди

    Тошкент шаҳрида 6 апрель куни иккита Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди.