Тошкент шаҳрида 16 ёшли бола Lacetti русумли автомобилни бошқариб кетаётганида Kia русумли машина билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида 2 киши жароҳат олди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 03:30 атрофида Шайхонтоҳур тумани, Себзор кўчасида жойлашган “Ганга” кўприги устида 2009 йилда туғилган вояга етмаган шахс Lacetti автомобилини бошқариб кетаётганда руль устидан назоратни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Оқибатда у 2002 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Kia русумли автомобил билан тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti автомобили ҳайдовчиси ва унинг 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда.






