Суҳбат икки давлат ўртасидаги бизнес алоқаларни кучайтириш масалаларига бағишланди.
Учрашув кенгаш фаолияти расман бошланиши арафасида бўлиб ўтди. Мирзиёева ушбу платформа Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишини таъкидлади.

Маълум бўлишича, у 6 апрель куни Сержио Гор билан Мар-а-Лагода ҳам учрашган. Унда Тиффани Трамп ва Майкл Булос ҳам иштирок этган.
Америка—Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши 2025 йил ноябрида ташкил этилган бўлиб, унга АҚШ томонидан Сержио Гор, Ўзбекистондан эса Саида Мирзиёева ҳамраислик қилади.






