АсосийЖамият

Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади

Бу ҳақда “Ўзгидромет” эълон қилган об-ҳаво прогнозида келтирилган.

'Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади'ning rasmi

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 15-17 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 12-17 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 18-23 даража бўлади. 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда (2000 метрдан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража бўлади. 6-8 апрель кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда бир кунда икки автобус ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:09

    Тошкентда бир кунда икки автобус ёниб кетди

    Тошкент шаҳрида 6 апрель куни иккита Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди.

    'Деновда газ шохобчасида портлаш юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:51

    Деновда газ шохобчасида портлаш юз берди

    Ҳодиса жойида ёнғин қисқа вақт ичида ўраб олинди.

    'Яқин Шарқдаги уруш Ҳиндистон иқтисодиётига босимни кучайтирмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:40

    Яқин Шарқдаги уруш Ҳиндистон иқтисодиётига босимни кучайтирмоқда

    Яқинда Ҳиндистон марказий банки мамлакатдаги юқори иқтисодий ўсиш ва паст инфляция муҳитини “Goldilocks” даври сифатида баҳолаганди.

    'Саида Мирзиёева Вашингтонда Сержио Гор билан учрашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:37

    Саида Мирзиёева Вашингтонда Сержио Гор билан учрашди

    Саида Мирзиёева АҚШ пойтахтида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси Сержио Гор билан музокара ўтказди.

    'Маданият вазирлиги санъаткорларни солиққа тортишда енгиллик сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:59

    Маданият вазирлиги санъаткорларни солиққа тортишда енгиллик сўради

    2026 йилдан концерт-томоша хизматларини “бир хизмат — бир тўлов” тамойили асосида рўйхатдан ўтказиш таклиф қилинмоқда.

    'АҚШ ва Эрон 45 кунлик сулҳ бўйича музокара олиб бормоқда'ning rasmi

    Жамият 06.04.2026 17:00

    АҚШ ва Эрон 45 кунлик сулҳ бўйича музокара олиб бормоқда

    АҚШ ва Эрон ўртасида махфий воситачилар орқали ўт очишни 45 кунга тўхтатиш режасини муҳокама қилиш жараёни бошланган.