Аниқланишича, 31 март куни умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари — 2008 йилда туғилган М.М ва Б.Ш ўртасида келишмовчилик келиб чиққан ва М.М Б.Шнинг юзига бир неча бор қўли билан зарба берган.
Етказилган тан жароҳати юзасидан ҳар икки вояга етмаганга нисбатан суд-тиббий экспертиза тайинланди. Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таълим муассасаларида буллинг ҳолатларини олдини олиш ва хавфсиз таълим муҳитини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.






