АсосийЖамият

Чегарада 35 килодан ортиқ наркотик ушланди

Ўзбекистон чегараларида йирик миқдорда гиёҳвандлик моддалари олиб кирилишига чек қўйилди.

'Чегарада 35 килодан ортиқ наркотик ушланди'ning rasmi

ДХХ ва чегара қўшинлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда 35 килодан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди. Жумладан, икки нафар шахс чегарани ноқонуний кесиб ўтган вақтида улардан опий ва гашиш, шунингдек тамаки маҳсулотлари топилди.

Яна бир ҳолатда эса уч нафар шахс Афғонистондан Амударё орқали сузиб ўтаётганида ушланди. Уларнинг ёнидан ҳам йирик миқдорда гиёҳвандлик моддалари аниқланган.

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумондорларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар