Айрим ижтимоий тармоқларда "Бешқўрғон" савдо мажмуасида содир бўлган ёнғинда жароҳат олганлар бор мазмунда хабарлар тарқалди. Ҳолатга ФВББ муносабат билдирди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шуни маълум қиладики, ёнғиндан ҳеч ким жароҳатланмаган,— дейилади хабарда.
Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги айрим электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмаслик, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, кеча айнан шу ҳудудда йирик ёнғин кузатилган эди.






