АсосийЖамият

Ўзбекистонда юзлаб дорихоналарда нархларни асоссиз ошириш ҳолатлари фош этилди

Бу ҳақида Рақобат қўмитаси хабар берди.

'Ўзбекистонда юзлаб дорихоналарда нархларни асоссиз ошириш ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

Ўзбекистонда дори воситалари нархини асоссиз оширган 991 та дорихона аниқланди. Бу ҳақида Рақобат қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, дори воситалари учун белгиланган чекланган савдо устамаларини бузиш ҳолатлари Солиқ органлари орқали аниқланиб, “Fair Tech” ягона ахборот тизимига юборилмоқда.

2025–2026 йиллар давомида келиб тушган хабарлар асосида ўтказилган текширувларда 152 та улгуржи ва 839 та чакана дорихонада жами 414 мингдан ортиқ ҳолатда қонунбузилишлар қайд этилган.

Натижада 8,5 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олингани аниқланиб, маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган. Шунингдек, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўрилган.

Қўмита маълумотига кўра, лицензия талабларини бузиш ҳолатлари юзасидан тегишли ҳужжатлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тақдим этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ғузорда ноқонуний қум-шағал қазиш табиатга миллиардлик зарар келтирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:49

    Ғузорда ноқонуний қум-шағал қазиш табиатга миллиардлик зарар келтирди

    Бу ҳақида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

    'Сурхондарёда “права” олиб  бермоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:08

    Сурхондарёда “права” олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    'Самарқандда ўлдирилган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:54

    Самарқандда ўлдирилган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти

    Аёлни 30 ёш атрофидаги йигит ўлдирган бўлиши мумкин.

    'Ўзбекистонда ариқ ва ирригация тизимларини кўмганлар учун жарима белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:34

    Ўзбекистонда ариқ ва ирригация тизимларини кўмганлар учун жарима белгиланди

    Ўзбекистонда ариқлар ва ирригация тизимларини кўмиб ташлаган шахслар 28-июндан бошлаб маъмурий жавобгарликка тортилади.

    'Истанбулдаги консулхона ўзбекистонликларни огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:06

    Истанбулдаги консулхона ўзбекистонликларни огоҳлантирди

    “Ҳурматли ватандошлар! Сизнинг ҳуқуқ ва манфаатларингиз давлат ҳимоясидадир!”

    'Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:54

    Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади

    Ўзгидромет маълумотига кўра, республика ҳудудларида бугун ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда эса момақалдироқ кузатилиши мумкин.