Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, тунги рейд давомида Қашқадарё дарёси ҳудудида мораторий жорий қилинишига қарамасдан қазиш ишлари олиб борилгани аниқланган.
Ҳуқуқбузар шахс гўёки балиқ кўли ташкил этиш баҳонасида қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда қазиб, сотиб келган.
Оқибатда табиатга 248 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмоқда.






