АсосийЖамият

Самарқандда ўлдирилган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти

Аёлни 30 ёш атрофидаги йигит ўлдирган бўлиши мумкин.

'Самарқандда ўлдирилган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти'ning rasmi

Самарқандда декабрь ойида йўқолган 38 ёшли аёлнинг жасади 3 ойдан буён топилмаяпти. бу ҳақда “Миллар” хабар қилди.

Маълум қилинишича, аёлни 30 ёш атрофидаги йигит ўлдирган бўлиши мумкин. Марҳуманинг яқинлари айтишича, у ўша куни уйидан чиқиб кетган ва қайтмаган. У ишдан келиб чой ичган, кейин эса таниш йигит қарз масаласини ҳал қилиш баҳонасида олиб чиқиб кетган. Орадан кўп ўтмай унинг телефони ўчган ва алоқа узилган.

Тахминларга кўра, йигит ва аёл ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида аёлга бир неча бор пичоқ урилган, кейин эса бўғиб ўлдирилган.

Шундан сўнг гумонланувчи жасадни Spark автомашинасида олиб келиб, Дарғом канали ҳудудига ташлаган бўлиши мумкин. Марҳуманинг яқинлари унинг жасади Равотхўжа ҳудуди яқинида бўлиши эҳтимолини билдиришган.

3 ойдан ортиқ вақт ўтганига қарамасдан, жасад топилмади. Маҳаллий аҳоли одатда бундай ҳолатларда 60–70 кун ичида сув юзасига чиқишини айтишган, аммо бу сафар из ҳам топилмади.

Дастлаб қидирув ишлари 27-январгача давом этган, кейин эса тўхтатилган. 2026 йил 25 март куни сув вақтинча тўхтатилиб, яна қидирув олиб борилган, аммо натижа бермаган.

Самарқанд вилояти прокуратураси хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ғузорда ноқонуний қум-шағал қазиш табиатга миллиардлик зарар келтирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:49

    Ғузорда ноқонуний қум-шағал қазиш табиатга миллиардлик зарар келтирди

    Бу ҳақида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

    'Сурхондарёда “права” олиб  бермоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:08

    Сурхондарёда “права” олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    'Ўзбекистонда юзлаб дорихоналарда нархларни асоссиз ошириш ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    'Ўзбекистонда ариқ ва ирригация тизимларини кўмганлар учун жарима белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:34

    Ўзбекистонда ариқ ва ирригация тизимларини кўмганлар учун жарима белгиланди

    Ўзбекистонда ариқлар ва ирригация тизимларини кўмиб ташлаган шахслар 28-июндан бошлаб маъмурий жавобгарликка тортилади.

    'Истанбулдаги консулхона ўзбекистонликларни огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:06

    Истанбулдаги консулхона ўзбекистонликларни огоҳлантирди

    “Ҳурматли ватандошлар! Сизнинг ҳуқуқ ва манфаатларингиз давлат ҳимоясидадир!”

    'Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:54

    Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади

    Ўзгидромет маълумотига кўра, республика ҳудудларида бугун ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда эса момақалдироқ кузатилиши мумкин.