Россиянинг Тюмен вилояти Тобольск шаҳрида ишлаётган 26 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи тўланмай келгани аниқланди. Гап февраль–март ойлари учун 2 миллион рублдан ортиқ маблағ ҳақида кетмоқда.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ва мутасадди идоралар аралашувидан сўнг иш берувчилар қарздорликни тан олди.
Музокаралар якунида ушлаб қолинган маошларни тўлаб беришга келишилди.






