6 апрель куни давлат раҳбари солиқ органлари фаолиятини ислоҳ қилишга оид тақдимот билан танишиб, сўнгги икки йилда солиқ базаси кенгайгани ҳисобига бюджет тушумлари иқтисодиёт ўсишидан тезроқ ортаётгани қайд этилди.
Бу натижаларни Халқаро валюта жамғармаси ҳам эътироф этгани таъкидланди. Йиғилишда рақамли таҳлил ва сунъий интеллект асосида “ақлли” назорат тизимини жорий этиб, жорий йилда бюджетга қўшимча 30 триллион сўм тушум таъминлаш, бозорлар ва савдо мажмуаларини тўлиқ рақамлаштириш, P2P операцияларни мониторинг қилиш ҳамда норасмий бандликни расмийлаштириш устувор вазифа сифатида белгиланди.
Шунингдек, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш ва тадбиркорлар учун қулай ҳамда адолатли солиқ муҳитини яратиш бўйича топшириқлар берилди.






