АсосийЖамият

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.

'Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди'ning rasmi

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Янги Ўзбекистондаги диний ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Айниқса, юртимиз масжидларида мўмин-мусулмонлар учун қилинган шароитлар, турли ҳудудларда Қуръон курслари фаолият кўрсатаётгани, минтақада ягона бўлган Фатво маркази хизмат кўрсатиши, имомлар ва қориларнинг хориж сафарлари швециялик соҳа вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Муфтий ҳазратлари ўз сўзи давомида Рамазон ҳайити арафасида Давлатимиз раҳбари томонидан Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий масжид-мажмуаси халқимизга туҳфа этилганини айтиш баробарида мезбон давлат вакилларини мазкур муҳташам мажмуалар билан яқиндан танишиш учун Ўзбекистонга таклиф этдилар.

Мулоқот давомида масжид бош имоми Маҳмуд Халфий Ўзбекистоннинг тарихи буюклиги, бу диёрдан етишиб чиққан мутафаккирлар дунё ривожига улкан ҳисса қўшгани, хусусан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби уламолар диний илмлар ривожига ҳисса қўшган бўлса, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек сингари олимлар дунё илм-фани ривожига катта таъсир кўрсатгани, бугун ҳам бу диёр тараққий этаётганини эътироф этди.

Швеция Ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили Кристиан Камил ўз сўзида Ўзбекистон ва Швеция давлатларининг ўхшаш жиҳатлари кўплигини таъкидлаб, икки давлат делегацияларининг ўзаро мулоқоти давомида катта натижаларга эришилаётганини таъкидлади.

Мулоқот самимий ва кўтаринки руҳда ўтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент метросида поезд носозлик сабаб тўхтаб қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:48

    Тошкент метросида поезд носозлик сабаб тўхтаб қолди

    Тошкент метросида поезд 30 дақиқа давомида туннел ичида тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан метрополитен ахборот хизмати расмий изоҳ берди.

    'Сирдарёлик йигит Телеграмда вирус тарқатиб, 2 млрддан ортиқ маблағ ўғирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:13

    Сирдарёлик йигит Телеграмда вирус тарқатиб, 2 млрддан ортиқ маблағ ўғирлади

    Телеграм орқали тарқатилган вирус иловалар ёрдамида одамларни чув туширган йигит қўлга олинди.

    'Бугун ҳарорат 30 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:09

    Бугун ҳарорат 30 даражагача кўтарилади

    “Ўзгидромет” 28 март кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Навоийда ёлғон ахборот тарқатган блогер жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 27.03.2026 13:49

    Навоийда ёлғон ахборот тарқатган блогер жаримага тортилди

    Навоий вилоятида ижтимоий тармоқларда асоссиз маълумот тарқатган блогер маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Доллар курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 27.03.2026 11:48

    Доллар курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    '“Медиа ҳафталик”: мамлакатимизда йилнинг энг йирик медиа лойиҳаси старт олмоқда'ning rasmi

    Жамият 27.03.2026 11:25

    “Медиа ҳафталик”: мамлакатимизда йилнинг энг йирик медиа лойиҳаси старт олмоқда

    Глобал ахборот маконидаги шиддатли ўзгаришлар, ижтимоий тармоқлар ва сунъий интеллектнинг ривожланиши, фейк хабарлар оқими медиа соҳаси вакилларидан мутлақо янгича ёндашувларни талаб этмоқда.