Бугун, 15 март куни Тошкент шаҳрида Гентра ва Матиз автомобиллари ўртасида кучли тўқнашув юз берди. Бу ҳақда Йўл ҳаракат хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ Олмазор тумани Себзор-Нурафшон кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Матиз ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда мазкур ҳодиса ҳақида хабарлар тарқалганди. Хусусан, Матизнинг оғир ҳолатда ағдарилиб ётгани акс этган сурати эълон қилинган. Воқеага гувоҳ манбалар автомобиль Гентра билан тўқнашгач устунга урилиб, ағдарилганини айтган. Матиз ҳайдовчиси касалхонага олиб кетилган, Гентра ҳайдовчиси жароҳат олмаганини билдирган.






