Эроннинг Анқарадаги элчиси Муҳаммад Ҳасан Ҳабибуллоҳзода Туркия томонига учирилган ракеталар ҳақида баёнот берди ва Туркиянинг миллий суверенитетига ҳурмат билан қаралишини таъкидлади. Бу ҳақда DHA хабар қилди.
Элчи таъкидлашича, Эрон томонидан Туркияга ҳеч қандай ракета ёки ўқ-дори учирилмаган. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса учинчи томонлар томонидан содир этилган бўлиши мумкин ва уларнинг мақсади икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларга зарар етказиш. Эрон бу масала бўйича техник гуруҳ тузишни таклиф қилган, ҳозирча амалга оширилмади.
Ҳабибуллоҳзода АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужумларини ҳам тилга олиб, Эрон ўзини қонуний мудофаада ҳимоя қилаётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, музокаралар давом этаётган пайтда қарши тараф ҳужуми бошланган ва бу дипломатияга хиёнат ҳисобланади.
Эрон элчиси сўзларига кўра, ҳозир мамлакат ҳимоя ҳолатида ва тинч аҳоли ҳаётига ва инфратузилмага зарар етказувчи ҳужумлар давом этмоқда.
Мазкур ҳолатлар Туркия ҳаво ҳудудида йўқ қилинган бир қатор ракеталар билан боғлиқ. Жорий йилнинг 4 ва 9 март кунлари Туркия осмонида Эронга тегишли экани даъво қилинган баллистик ракеталар йўқ қилинган. 13 март куни Аданадаги Инжирлик ҳарбий-ҳаво базаси томон учирилган учинчи ракета ҳам мудофаа тизими томонидан ҳавода йўқ қилинди.






