АсосийДунё

Crocus теракти ижрочилари неча йилга қамалиши маълум қилинди

Улар жазонинг бир қисмини қамоқда, бир қисмини эса махсус тартибли колонияда ўташи керак бўлади.

'Crocus теракти ижрочилари неча йилга қамалиши маълум қилинди'ning rasmi

Москва вилоятидаги Crocus City Hall’да терактни ижро этишда айбланган Тожикистоннинг тўрт нафар фуқароси умрбодга қамалди. Бу ҳақда суд ҳукмига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.

Далержон Мирзоев, Саидакрами Рачабализода, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзов суд томонидан террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида тайёргарликдан ўтиш, қурол-яроғнинг ноқонуний муомаласи, террорчи ташкилот фаолиятида иштирок этиш ва террорчилик ҳужумини содир этишда айбдор деб топилди.

Улар жазонинг бир қисмини қамоқда, бир қисмини эса махсус тартибли колонияда ўташи керак бўлади. Бундан ташқари, суд уларнинг ҳар бирига 990 000 рубль миқдорида жарима тайинлади. Суд терговнинг тўрт киши ҳам “Ислом давлати Хуросон вилояти” гуруҳи аъзолари бўлган деган хулосасига қўшилган.

Иш бўйича яна 11 киши умрбод қамоқ жазосига, айбланувчиларга автомобиль ва квартира берган Исроил, Диловар ва Аминчон Исломовлар 19 йил-у 11 ойга, ижрочиларга оқ Reno Logan сотган Алишер Қосимов эса 22 йил-у 10 ойга қамалди. 

Crocus City Hall’даги теракт 2024 йил 22 март куни кечқурун содир бўлди. Бир неча қуролланган киши концерт зали биносига бостириб кириб, оломонни отиб ташлаган, кейин эса бинони ёқиб юборган. Теракт оқибатида 149 киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди, 609 киши тан жароҳати олди.

Ҳужумни содир этишда Тожикистоннинг тўрт нафар фуқароси айбланган, улар айбига иқрор бўлган. Мазкур ҳолатдан кейин Россияда мигрантларга нисбатан рейдлар кучайганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мужтабо Хоманаий яралангани тасдиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:24

    Мужтабо Хоманаий яралангани тасдиқланди

    Эроннинг янги Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий яраланган, бироқ унинг аҳволи яхши.

    'Ким Чен Ин қизи билан стратегик ракета синовини кузатди'ning rasmi

    Дунё 11.03.2026 10:55

    Ким Чен Ин қизи билан стратегик ракета синовини кузатди

    Cинов “Choe Hyon” бортида амалга оширилган.

    'Эрон Ҳўрмуз бўғозини миналаштиришни бошлади'ning rasmi

    Дунё 11.03.2026 07:34

    Эрон Ҳўрмуз бўғозини миналаштиришни бошлади

    АҚШ ҳарбийлари Эроннинг мина ўрнатувчи 16 та кемасини йўқ қилганини маълум қилди.

    'Трамп Кубани “дўстона эгаллаш” эҳтимоли ҳақида гапирди'ning rasmi

    Дунё 10.03.2026 13:03

    Трамп Кубани “дўстона эгаллаш” эҳтимоли ҳақида гапирди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Куба расмийлари Вашингтон билан келишувга рози бўлмаса, мамлакатни “дўстона тарзда эгаллаш” мумкинлигини айтди.

    'Ливанда бир ҳафтада қарийб 700 минг киши уйини тарк этди'ning rasmi

    Дунё 10.03.2026 12:53

    Ливанда бир ҳафтада қарийб 700 минг киши уйини тарк этди

    Яқин Шарқдаги кескинлашув сабаб мамлакатда юз минглаб одамлар ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.