Дональд Трумп 9-март куни журналистлар билан мулоқотда Cуба билан музокаралар масаласига тўхталиб, агар Гавана Вашингтон билан келишув тузишдан бош тортса, АҚШ мамлакатни “дўстона тарзда эгаллаши” мумкинлигини билдирди.
“Бу дўстона эгаллаш бўлиши мумкин. Ёки аксинча. Бунинг аҳамияти йўқ, чунки улар, таъбир жоиз бўлса, сўнгги нафасини олмоқда. Уларда энергия йўқ, пул йўқ ва улар чуқур гуманитар инқирозда”, деди Трамп.
Унинг айтишича, Марcо Рубио Куба билан эҳтимолий келишув устида иш олиб бормоқда, аммо музокаралар мазмуни ҳақида аниқ маълумот бермаган.
The Atlantic манбаларига кўра, Куба Иран ва Венезуэладан кейин Трамп маъмуриятининг навбатдаги геосиёсий нишони бўлиши мумкин.
Шунингдек, The Wall Street Journal маълумотига кўра, АҚШ маъмурияти Куба ҳукумати ичида амалдаги режимни алмаштириш жараёнида Вашингтонга ёрдам бериши мумкин бўлган шахсларни излашни бошлаган.
USA Today манбалари эса Вашингтон ва Гавана ўртасида муҳокама қилинаётган эҳтимолий келишув Мигуэл Диаз-Cанелнинг ҳокимиятдан кетиши сценарийси, Фидел Cастро оиласининг оролдаги мақоми, шунингдек энергетика, туризм ва порт инфратузилмаси соҳасидаги битимларни ўз ичига олиши мумкинлигини билдирган. Бундай келишув доирасида АҚШ айрим санкцияларни бекор қилиши эҳтимоли ҳам бор.





