Кеча, 9 март куни Туркия ҳаво ҳудудида Эрон томонидан учирилган баллистик ракета уриб туширилиши ортидан, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Анқарадаги элчиси Муҳаммад Ҳасан Ҳабибуллоҳзодани чақиртирди.
Анадолу хабарига кўра, элчига баллистик ракета Туркия ҳаво ҳудудига киргани бўйича норозилик билдирилган ва бунга тушунтириш бериш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳоқон Фидан Эрондан Туркияга йўналтирилган ракета ҳақида баёнот бериб, Анкарини кескин огоҳлантирган эди. Шундан сўнг иккинчи бор Эрон ракета Туркия ҳаво ҳудудида уриб туширилди.
Ражаб Тойиб Эрдўған мазкур ҳодиса муносабати билан Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали суҳбатлашиб, Туркия ҳаво ҳудудини бузмасликка чақирган.





