АсосийДунё

Ливанда бир ҳафтада қарийб 700 минг киши уйини тарк этди

Яқин Шарқдаги кескинлашув сабаб мамлакатда юз минглаб одамлар ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.

'Ливанда бир ҳафтада қарийб 700 минг киши уйини тарк этди'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра, Ливанда бир ҳафта ичида қарийб 700 минг киши ўз уйини тарк этган. Сўнгги 24 соат ичида эса 100 мингдан ортиқ одам кўчишга мажбур бўлган.

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Ливандаги вакили Каролина Линдхолм Биллинг маълум қилишича, мамлакат бўйлаб 667 мингдан ортиқ киши кўчирилган сифатида рўйхатга олинган.

Унинг айтишича, Isroil Mudofaa kuchlari томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумлари ва қатор ҳудудларда эълон қилинган оммавий эвакуация огоҳлантиришлари минглаб оилаларни қисқа вақт ичида уйларини тарк этишга мажбур қилган.

Кўчирилганларнинг аксарияти Байрут, Ливан тоғлари, шимолий ҳудудлар ва Бекаа водийсида вақтинчалик бошпана изламоқда. Ҳозирда 120 мингга яқин киши ҳукумат томонидан ташкил этилган жамоавий бошпаналарда яшамоқда, қолганлар эса қариндошлари ёки дўстларининг уйида турибди.

БМТ маълумотига кўра, можаро бошланганидан буён 78 мингдан ортиқ суриялик Ливандан Сурияга қайтган, шунингдек 7,7 мингдан ортиқ ливанлик ҳам Сурия ҳудудига ўтган.

Ливан расмийлари 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида камида 486 киши ҳалок бўлганини, 1313 киши эса жароҳатланганини билдирган. UNICEF маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар орасида камида 84 нафар бола бор.

БМТ мамлакатдаги гуманитар вазият тобора оғирлашаётганини таъкидлаб, халқаро ҳамжамиятни Ливанга тезкор ёрдам кўрсатишга чақирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Кубани “дўстона эгаллаш” эҳтимоли ҳақида гапирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:03

    Трамп Кубани “дўстона эгаллаш” эҳтимоли ҳақида гапирди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Куба расмийлари Вашингтон билан келишувга рози бўлмаса, мамлакатни “дўстона тарзда эгаллаш” мумкинлигини айтди.

    'Ким Чен Иннинг синглиси АҚШ ва Жанубий Кореяни танқид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:29

    Ким Чен Иннинг синглиси АҚШ ва Жанубий Кореяни танқид қилди

    Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон АҚШ ва Жанубий Корея ўтказаётган қўшма ҳарбий машқлар минтақада хавфсизликка таҳдид солаётганини билдирди.

    'Эрон ракетаси Туркия ҳаво ҳудудида уриб туширилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:27

    Эрон ракетаси Туркия ҳаво ҳудудида уриб туширилди

    Ҳодиса ортидан Эроннинг Туркиядаги элчиси ТИВга чақиртирилди.

    'Путин ва Трамп Эрон масаласини муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:10

    Путин ва Трамп Эрон масаласини муҳокама қилди

    Россия ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатлашиб, Эрон атрофидаги вазият, Украина бўйича музокаралар ва жаҳон нефть бозоридаги ҳолатни муҳокама қилди.

    'Имомўғлига нисбатан суд жараёни бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:12

    Имомўғлига нисбатан суд жараёни бошланди

    Истанбул мери коррупция ва жиноий гуруҳга раҳбарлик қилишда айбланмоқда. Мухолифат эса иш сиёсий мотивга эга эканини айтмоқда.

    'Жанубий Кореяда ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:04

    Жанубий Кореяда ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди

    Чунгнам провинциясидаги металл эритиш заводида юз берган бахтсиз ҳодисада 50 ёшли фуқаро юк кўтаргич билан тўқнашиб, материаллар остида қолган.