АсосийДунё

ЕИ Украина учун 90 млрд евро кредит бўйича Венгрия билан муроса изламоқда

Брюссел Будапештни молиявий ёрдамни блокдан чиқаришга кўндириш учун музокараларни кучайтирган.

'ЕИ Украина учун 90 млрд евро кредит бўйича Венгрия билан муроса изламоқда'ning rasmi

Европа Иттифоқи Украинага ажратилган 90 миллиард евро кредит масаласида Венгрия билан муроса йўлини изламоқда. Politico хабар беришича, Украина молиявий ресурслари апрел ойига бориб тугаши мумкин.

Маълум қилинишича, Брюссел Венгрия бош вазири Виктор Орбанни кредитни блокдан чиқаришга кўндириш учун “Дружба” нефть қувури масаласида ён бериш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Дипломатик манбаларга кўра, ЕИ Орбанга ички сиёсий жиҳатдан муҳим бўлган рамзий натижа бериш орқали келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.

Ҳозирча томонлар мазкур музокаралар юзасидан расмий баёнот бермаган.

    Бошқа янгиликлар