АсосийЖамият

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди

Тошкент, Ўзбекистон — саёҳат ва маданиятга бағишланган дунёнинг етакчи журналларидан бири Condé Nast Traveler “The Best Places to Visit in June, From Route 66 to Uzbekistan” (“Июнь ойида саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар: Route 66 дан Ўзбекистонгача”) номли материалида Тошкент шаҳри ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини июнь ойида саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлар рўйхатига киритди.

'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди'ning rasmi

Нашрда таъкидланишича, Тошкент — Марказий Осиёдаги энг йирик шаҳар — ўз тарихи давомида турли цивилизациялар таъсирида шаклланган. Буюк Ипак йўли даври ва араб сулолаларидан тортиб кейинги тарихий босқичларгача бўлган маданий таъсирлар бугунги кунда ҳам шаҳар меъморий қиёфасида намоён бўлиб турибди. Ипак йўли даври ёдгорликларининг кўк гумбазларидан тортиб совет модернизмига хос ифодали меъморий шаклларигача бўлган манзаралар бунинг ёрқин намунасидир.

Нашр, айниқса, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига алоҳида эътибор қаратган. Мақолада қайд этилишича, мазкур йирик маданий-маърифий мажмуа ислом маданияти, илми ва маънавий мероси тарихига бағишланган музей, кўргазма ва таълим майдонларини ўз ичига олади. Муаллифлар фикрича, Марказнинг барпо этилиши Ўзбекистоннинг жаҳон маданий саҳнасидаги ўрнини мустаҳкамлашга бўлган интилишини ифода этади.

Материалда шунингдек, Тошкентда замонавий маданий муҳитнинг фаол ривожланаётгани ҳам таъкидланади. Жумладан, Замонавий санъат марказининг очилиши ва пойтахтнинг тарихий маҳаллаларида халқаро бадиий резиденцияларнинг пайдо бўлаётгани тилга олинади.

Бу эътироф Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги маълумотларнинг Smithsonian MagazineBBC TravelBBC History ва National Geographic каби нуфузли халқаро нашрлар ва рейтингларда ҳам эълон қилингани билан янада мустаҳкамланмоқда. Ушбу оммавий ахборот воситаларида Марказ ҳақида маълумотларнинг пайдо бўлиши уни жаҳон миқёсидаги йирик музей ташаббуслари — Лос-Анжелесдаги Lucas Museum of Narrative Art, Вашингтондаги National Geographic Museum of Exploration ва Лондондаги London Museum каби муассасалар билан бир қаторга қўймоқда.

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг нуфузли халқаро нашр томонидан тавсия этилган саёҳат йўналишлари рўйхатига киритилиши жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистон маданий меросига бўлган қизиқиши ортиб бораётганини тасдиқлайди ҳамда мамлакатнинг Марказий Осиёдаги муҳим маданий ва туристик марказ сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди.

Condé Nast Traveler — саёҳат ва маданиятга ихтисослашган энг таъсирли халқаро нашрлардан бири бўлиб, 1987 йилда АҚШда ташкил этилган. У Condé Nast медиа холдинги таркибига киради. Мазкур холдинг шунингдек VogueThe New Yorker ва GQ каби машҳур журналларни ҳам нашр этади. Журналнинг ойлик глобал аудиторияси 16 миллиондан ортиқ ўқувчини ташкил этади ва у жаҳон туризм индустрияси учун асосий йўналтирувчи манбалардан бири ҳисобланади, саёҳат ва маданий туризм соҳасида халқаро кун тартибини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '186 млрд сўмлик иш: айбланувчи амалдорлар озод қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:29

    186 млрд сўмлик иш: айбланувчи амалдорлар озод қилинди

    Ички ишлар вазирлиги тизимидаги йирик молиявий қонунбузилиш билан боғлиқ ишда айбланган мансабдорлар зарарни қоплаганидан сўнг озодликка чиқарилди.

    'Баъзи университетларга 150 млрдгача пул ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:13

    Баъзи университетларга 150 млрдгача пул ажратилади

    Шу кунгача кўпчилик университетлар фақат дарс ўтиш билан чекланиб қолган эди.

    'Афғонистондан олиб кирилган қарийб 9 кг “опий” мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:52

    Афғонистондан олиб кирилган қарийб 9 кг “опий” мусодара қилинди

    Қисқа муддатда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

    'Украинага йирик ҳужум: Киев ва бошқа шаҳарларда қурбонлар бор'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:15

    Украинага йирик ҳужум: Киев ва бошқа шаҳарларда қурбонлар бор

    Россия кучлари Украинага навбатдаги кенг кўламли ракета ва дрон ҳужумларини амалга оширди.

    'Чорвоқда қурилиш чиқиндилари бўйича рейдлар бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:55

    Чорвоқда қурилиш чиқиндилари бўйича рейдлар бошланди

    Ҳудудда назоратни кучайтириш мақсадида 10 та нуқтага онлайн видеокузатув ўрнатилди, яна 40 та локация қамраб олиниши режалаштирилган.

    'Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:45

    Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди

    Томонлар Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушганини тан олди ва жабрланганларга товон тўлашга келишди.