Статистика қўмитаси 2026 йил учун жон бошига ойлик минимал истеъмол харажатлари миқдорини 715 минг сўм деб белгилади.
Ушбу кўрсаткичдан паст даромадга эга бўлган оилалар расман камбағал деб эътироф этилади ва уларни камбағалликдан чиқариш бўйича давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш кўзда тутилади.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 6,9 фоизга оширилган. Эслатиб ўтамиз, 2025 йил якунларига кўра мамлакатда инфляция даражаси 7,3 фоизни ташкил этган.






